Жума куни бутун мамлакат ҳудудида об-ҳаво очиқ бўлиб, ҳарорат 7−12 даража илиқ бўлади, бу меъёрдан 2−3 даражага юқоридир, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Дам олиш кунлари республикага Туркманистон ҳудудидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво оқими киради. Мамлакат аҳолиси ва меҳмонлари жуда илиқ баҳорий об-ҳаводан баҳраманд бўладилар. Фақат республиканинг шимолий туманларида якшанба куни кечга бориб об-ҳаво ўзгаради, булутлар кўпайиб шу жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кечаси 0−5 даража илиқ, кундузи 10−15 даража илиқ бўлади, бу ҳарорат шу куннинг ўртача кўп йиллик қийматларидан 4−6 даражага юқори.