Европа парламенти кўпчилик овоз билан Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши (Brexit) ҳақидаги битимни маъқуллади, дея хабар берди Euronews.

Ҳужжат бўйича якуний овоз бериш 29 январь куни Брюсселдаги ялпи мажлисда бўлиб ўтди. Битимни 621 депутат қўллаб-қувватлади, 49 киши қарши чиқди, яна 13 депутат бетараф қолди.

Европа Иттифоқи Кенгаши эндиликда уни ратификация қилиш жараёнини якунига етиши учун расман тасдиқлаши керак.

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши 31 январь кунига режалаштирилган, аммо ўтиш даври 2020 йил охирига қадар давом этади, бу даврда томонлар келажакдаги шериклик бўйича музокараларни давом эттирадилар.

Январь ойи бошида Буюк Британия Вакиллар палатаси Европа Иттифоқидан чиқиш тўғрисида келишувни маъқуллаган эди. Brexit, шунингдек, қиролича Елизавета II томонидан ҳам имзоланган.