Жума куни кечқурун Туркиянинг шарқий Малатя ва Элазиғ вилоятларида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди ва 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди, дея хабар берди Новости РАА Anadolu ахборот агентлигига таяниб. Минтақада иншоотлар, шу жумладан турар-жой бинолари қулаб тушди.

Элазиғ провинциясининг Сивриже шаҳри атрофида жойлашган зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 6,8 га тенг бўлди. Ер ости силкинишлари мамлакатнинг қўшни вилоятларида, шунингдек Ироқ, Сурия ва Исроилда ҳам сезилган.

Президент Режеп Таййиб Эрдўғон вазиятни назорат қилиб турганини маълум қилди. Табиий офат ҳудудида мамлакатнинг 28 вилоятидан 500 га яқин қутқарув гуруҳи ишламоқда. Зилзила содир бўлган жойга чодирлар ва зарур ашёлар етказиб берилди.

Уяли алоқа операторлари Элазиғ ва Малатяда бепул алоқа хизматларини тақдим этишларини эълон қилишди.