Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Аида Юнусова 21 январь куни ҳаётининг 72-йилида оғир касалликдан вафот этди, деб хабар берди «Ўзбеккино» миллий агентлиги.

Аида Юнусова 1948 йилда Марғилонда туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг драма ва кино театри факультетини тамомлаган. Талабалигининг охирги йилида у «Кўр ёмғири» филмида бош ролга таклиф қилинди.

Актриса узоқ вақт давомида турли роллар ижро этган. Жумладан, «Ажойиб хаёлпараст», «Чинор остидаги дуэль», «Оловли йўллар», «Олтин куз», «Меҳригиё», «Зулматни тарк этиб», «Карвон», «Анор», «Биринчи йўловчилар» картиналарида қатнашди.