Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Томск вилоятида ҳалок бўлган тўққиз ватандошнинг исм-шарифларини эълон қилди. Уларнинг аксарияти Россияга Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан борган.

Аввал хабар қилинганидек, 21 январга ўтар кечаси Томск вилоятининг Асиновский туманидаги ёғоч уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ушбу манзилда жами 12 нафар Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилишган. Ўн киши ҳалок бўлди, икки кишига тиббий ёрдам кўрсатилди.

Қурбонлар рўйхати:

  • Муртазоев Шаҳзод Санжар ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Элмуродов Темур Дамир ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Мўминов Хуршид Мехриддин ўғли, 1997 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Ғайбуллоев Рамзиддин Меҳриддин ўғли, 1998 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Эргашев Ҳошимжон Ўткир ўғли, 1999 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Хасанов Бунёд Карим ўғли, 1994 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Норов Мехриддин Гайбуллаевич, 1966 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Боймуродов Келдиёр Кандиёрович, 1987 й.т. (Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган);
  • Хасанов Умид Каримович, 1979 й.т. (Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида истиқомат қилган).

Ўнинчи ҳалок бўлганнинг шахси аниқланмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.