2020 йил Инвестиция дастури доирасида Самарқандда трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қуриш ишлари амалга оширилади. Бунга 7 миллиард 700 миллион сўммаблағ ажратилади, дейилади Zarnews хабарида.

Дастур доирасида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги реабилитация марказида маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қабулхонаси қурилиши режалаштирилган.

Ушбу қурилиш 2 миллиард 940 миллион маблағ ҳисобига амалга оширилади.

«Қийқим меъмор» хусусий корхонаси томонидан лойиҳа қиймати 4 миллиард 50 миллион сўм бўлган Нуробод туман ички ишлар бўлимига маҳбусларни вақтинчалик сақлаш биносини қуриши ҳам кўзда тутилмоқда.

Нурободда, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги депоси бино ва иншоотлари қурилади. Ушбу бунёдкорлик учун 4,8 миллиард сўм маблағ ажратилади.