Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери лавозимига сайланди, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Қонунчилик палатаси раҳбари иккинчи марта ушбу лавозимга сайланди, Нурдинжон Исмоилов илк бор 2015 йилда ушбу лавозимга сайланган эди.

Нурдинжон Исмоилов (1959 йилда туғилган) 2012 йилдан президентнинг Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, бундан олдин — 2005−2012 йилларда — Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси бўлган.

Тошкент давлат университетини тамомлаган, юридик фанлари номзоди. 1995 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзоси. 1999 йилда «Шуҳрат» медали ва 2002 йилда «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

Акмал Саидов (ўнгда). Фото: «Газета.uz»

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида спикернинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди. Унга 20 йиллик тажрибага эга бўлган депутат, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов тайинланди.

Турли йилларда у Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Жаҳон муаммолари институти директори, Тошкент давлат юридик институти ректори, республиканинг Франциядаги элчиси ва Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили бўлиб ишлаган.

Тошкент давлат университети юридик факультетини тамомлаган, юридик фанлар доктори. 2000 йилдан бери парламент қуйи палатаси аъзоси. У Ўзбекистон кўкрак нишони, «Меҳнат шуҳрати» ордени ва «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Парламент қуйи палатасида тузилган бешта фракциядан Спикер ўринбосари лавозими учун номзодлар кўрсатилди:

— Экологик партияси фракциясидан Борий Алихонов.

— Ўзбекистон ХДП фракциясидан Улуғбек Иноятов;

— «Адолат» СДП фракциясидан Наримон Умаров;

— «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясидан депутат Алишер Қодиров;

— ЎзЛиДеп фракциясидан депутат Актам Ҳайитов номзолариди кўрсатилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари кўрсатилган номзодларни ёқлаб овоз беришди.