Бугун Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

«Ривожланган ва замонавий йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш — бу нафақат иқтисодиётни ривожлантиришнинг, балки аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг гаровидир.

Мазкур масалалар ҳам яқин муддатда ва узоқ истиқболдаги муҳим вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.

Бу борада ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганган ҳолда 2020−2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўлларини ривожлантириш стратегияси ва Ўзбекистон Республикасининг транспорт тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.

Мазкур стратегиялар ижросини таъминлаш натижасида 2020−2025 йилларда жами 21 минг 167 км узунликдаги умумий фойдаланишдаги ваминтақавий ички йўллар ҳамда 280 та кўприк ва йўл ўтказгичлар реконструкция қилинади ватаъмирланади. Шунингдек, 1 минг 100 км узунликдаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини таъмирлаб, халқаро транзит ҳажмини 3 бараварга оширишга эришилади.

2035 йилгача бўлган даврда йиллик юкташиш ҳажми 1,2 млрд тоннадан 2,5 млрд тоннага, йўловчи ташиш ҳажми 2019 йилдаги 6 млрд йўловчидан 9 млрд йўловчига етказилади".