16 январ куни соат 9:15 да Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Ҳодисанинг фотосуратлари ва видеолари ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ёнғин натижасида 150 квадрат метр майдонда жойлашган 6 кийим-кечак дўкони бутунлай ёниб кетган, яна 14 дўконга катта зарар етган.

Тан жароҳатлари олганлар ва вафот этганлар йўқ.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.