Талимаржон иссиқлик электр станцияси (ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Шу сабабли вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг «Газета.uz»га хабар беришича, электр таъминотидаги узилишлар барча вилоятлар уланган ягона тармоқда зўриқиш вужудга келгани сабабидан содир бўлмоқда.

Муаммо бартараф этилгандан сўнг электр таъминоти яхшиланади, дея ишонч билдирган Энергетика вазирлиги ушбу ноқулайлик учун узр сўради.