14 январь куни соат 10:50 ларда Тошкентнинг Учтепа туманида Лутфий ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида бешта автомобиль — Cobalt, Spark, Nexia ва иккита Matiz (барчаси — Chevrolet) иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди шаҳар ИИББ матбуот хизмати.Cobalt автомобилининг 37 ёшли ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи сигнали қаршисида турган бир нечта автомобиль билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса натижасида Cobalt ҳайдовчисининг ўзи, Matiz ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, шунингдек иккинчи Matiz йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.