Эрон расмийлари Украина самолёти уриб туширилгани тўғрисидаги иш бўйича бир неча кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда ТАСС Эрон Олий суди вакили Голям Ҳусайн Исмоилийга таяниб хабар қилди.

«Бу иш бўйича одамлар аллақачон ҳибсга олинган, аммо биз ҳозирча терговнинг дастлабки босқичидамиз», — деди аниқлик киритди Исмоилий. Бошқа батафсил маълумотлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган Украина халқаро авиакомпаниясининг Boeing йўловчи самолёти Эрон ҳарбийлари томонидан «инсон хатоси» сабабли тасодифан «қанотли ракета» ёрдамида уриб туширилган эди.

Киев очиқ тергов ўтказишни талаб қилмоқда. 19 январгача ҳалок бўлганларнинг жасадларининг қайтарилиши ва товон пули тўланиши кутилмоқда.