Мерос ва маданият вазирилавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Хейсам бин Ториқ Ал Саид Уммоннинг янги султони бўлди, дея хабар қилди Новости РАА султонлик давлат телевидениесига таянган ҳолда.

Мамлакатни ярим аср давомида бошқарган султон Қабус бин Саид Ал Саид 11 январь куни 80 ёшида вафот этди. Унинг тўғридан-тўғри ворислари йўқ эди, шунинг учун ҳукмрон оила кенгаши унинг 65 ёшли амакиваччасини меросхўр қилиб сайлади.

Хейсам бин Ториқ Ал Саид 1986 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида бош котибликкача бўлган турли лавозимларни эгаллаб келган. 2002 йилдан бошлаб у мерос ва маданият вазири бўлди, шунингдек, Уммоннинг 2040 йилгача иқтисодий ривожланиш дастурига ҳам раҳбарлик қилди.