Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида Самарқанд-Қарши автомагистралида 10 дан ортиқ машина тўқнашди. Ҳодиса фотосуратлари Zarnews.uz сайтининг Telegram-каналида эълон қилинди.

Нашр ўнлаб машиналар аварияга учрагани ҳақида хабар беради, аммо уларнинг сони, воқеа вақти ва шунингдек эҳтимолий жабрланувчилар сони тўғрисида ҳозирча расмий маълумот йўқ. ЙТҲ кўриш даражасининг пастлиги ва йўлларнинг сирпанчиқлиги сабабли содир бўлган.

Эълон қилинган фотосуратларда асосан турли даражада пачоқланган енгил автомобиллар ва «Газель» микроавтобусини кўриш мумкин.

Zarnews.uz

Ўз навбатида, Ўзбекистон ИИВ ЙҲХБ ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида, айниқса, довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда тунгги вақтларда ҳаракатланмасликни сўради.

Бошқарма, шунингдек, пиёдалардан ҳам эътиборли бўлишни сўради. Катталарга йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олиш тавсия қилинди.