Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғидаги уйдан тўрт кишининг жасади топилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Тез ёрдам бўлимига 9 январь куни соат 14:04 да қўнғироқ келиб тушди. Мутахассислар келганида, уй эгаси Д. Ш. (1987 йилда туғилган), унинг рафиқаси Н. Ш. (1987), уларнинг 6 ёшли ўғли А. Й. ва 3 ёшли қизи О. Й.нинг биологик ўлимини аниқладилар.

Уларни бирламчитекширувдан ўтказилганда «ис газиданўткир захарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Тошкент шаҳри, Фарғона ва Андижон вилоятларида ис гази билан икки марта ва бирида табиий газ билан заҳарланиш ҳолати юз берди. Тўрт киши вафот этди. Уч киши касалхонага ётқизилган.