5 январь куни Ўзбекистоннинг турли минтақаларида бир нечта газ билан заҳарланиш ҳолатлари, жумладан охири ўлим билан тугаган ҳолатлар қайд этилди, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Ана шундай ҳолатлардан бири Тошкентда юз берди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тахминан соат 10 ларда Юнусобод туманидаги «Бободеҳкон» маҳалласида яшовчи она ва бола 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ис газидан заҳарланишда гумон қилиниб олиб келинган. Аёлнинг турмуш ўртоғи она (1987 йилда туғилган) ва унинг икки ёшли қизи (2017) ҳаммомда бўлган ва ҳушсиз ҳолда топилган. Шифокорлар уларнинг биологик ўлимини аниқладилар.

Соат 9:30 атрофида Фарғона вилояти Қува тумани «Каллапўстин» маҳалласида бир хонадонда газ ёқилган печнинг ишламай қолиши натижасида ёнғин чиқди. Ис газидан заҳарланиш натижасида икки бола (2017 ва 2018) вафот этди.

Андижон шаҳри Андижон маҳалласидаги «Ҳалол Лукма» МЧЖнинг дам олиш хонасида соат 7:00 атрофида компаниянинг уч ходими газдан заҳарланди (бири — 2000 ва иккиси — 2001 йилда туғилган). Улар печка билан иситиладиган хонада ухлаган вақтда, газ ўчиб, кейин ёнган. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган.

Ушбу ҳолатларнинг барчаси бўйича терговга қадар текширув олиб борилмоқда.