3 январь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Г. И. ўзининг уч ойлик чақалоғини сотишга уринган вақтида қўлга олинди, дея хабар қилди Ички ишлар вазирлининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси.

Қўлга олиш бўйича тезкор тадбир ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари томонидан «Оҳангарон» темирйўл бекати олдида ўтказилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бири харидор ролини ижро этди.

Ҳозирги кунда чақалоқ Оҳангарон шаҳар болалар касалхонасига топширилган.

Г. И.га нисбатан Тошкент минтақаси темирйўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.