Ўзбекистонлик ҳаво гимнастикачилари Кристина Воробёва ва Рустэм Османов 3 январь куни Карре Амстердам театридаги чиқиши пайтида ўн метр баландликдан қулаб тушишди. Фожиа Рустэм Османов Кристина Воробьёвани бир қўли билан ушлаб турган вақтда иккинчи қўли кучини йўқотиши натижасида рўй берди, деб хабар берди «МИР» телеканали.

Жуфтлик деярли бир вақтнинг ўзида тушиб кетди: Воробьёва орқа томони билан йиқилиб, ҳаракатсиз қолди. Томошабинлар аввалига воқеани чиқишнинг бир қисми сифатида қабул қилишди, аммо кўп ўтмай, бошловчи ҳаммадан зални тарк этишини сўради. Ҳозир акробатлар касалхонада, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Кристина Воробьёва ва Рустэм Османов Sky Angels дуэтида кўплаб совринларни, шу жумладан цирк «Оскар"и деб аталадиган мазкур саноатнинг энг олий «Олтин масхарабоз» мукофотига сазовор бўлишган. Улар тишларга осилган ҳолатда бажариладиган энг мураккаб трюкларни ҳимоя тўрисиз бажарадиган Ўзбекистондаги ягона цирк артистларидир.

«Биз ўз чиқишимизни 5 йил олдин ўйлаб топганмиз ва уни ҳамон такомиллаштиришга ҳаракат қилмоқдамиз», деган эди Кристина Воробьёва 2017 йилда «Газета.uz»га. — Биз тиш билан чиқиш қиладиган Ўзбекистондаги ягона ҳаво гимнастикачиларимиз. Циркда артист ўз томошабинларини ҳайратда қолдириши ва завқлантириши керак, деб ҳисоблаймиз».