2019 ил 31 декабрь куни «Ўзбекистон божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга кўра:

ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда бериладиган мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиш талаб этиладиган товарларни «Ягона ойна» божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишга рухсат берилади;

аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб уч соат ичида амалга оширилади, бунда хавфларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими томонидан хавф аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.

Мазкур қарор 2020 йил 3 апрелдан кучга киради.