Янги йил кечаси Tashkent City ҳудудида ўтказилган дронлар шоуси 2 январь куни 19:30 дан сўнг Hyatt меҳмонхонаси ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси яқинидаги пойтахтнинг асосий арчаси олдида такроран намойиш этилади. Бу ҳақда шоу ташкилотчиси Давергеодезкадастр матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.31 декабрь куни Tashkent City ҳудудида турли рангдаги чироқлар билан жиҳозланган 250 дона дрон 125−150 метр баландликка ҳавога кўтарилиб, турли ёзувлар ва шаклларни ҳосил қилган эди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари ушбу ёрқин шоуни такроран томоша қилишлари мумкин.

Ушбу дронлар декабрь ойида қўмита томонидан Хитойдан олиб келинган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 300 тани ташкил этади. Келгусида уларнинг сонини 1000 тага етказиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда, дейилади қўмита хабарида.

Видео