Ўзбекистонда Янги йил байрами қорсиз ўтади. Ойнинг сўнгги кунлари — 29−31 декабрда — айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Шанбага қадар жуда илиқ ҳаво сақланиб қолади — кундузи +14…+17, кечаси 8−10 даража меъёрдагидан юқорироқ бўлади.

Декабрнинг сўнгги кунларида ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди ва меъёрий чегарага яқин бўлади — кечаси 0…+5, кундузи — +5…+10 даража илиқ.

29−31 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларидагина қор ёғиши мумкин.

Синоптикларнинг қайд этишича, 5 йил ичида Янги йил байрамларида қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда. Статистик маълумотларга кўра сўнги 50 йил ичида Тошкентда 31 декабрь ва 1 январда ўртача ёғингарчилик ҳар 3−5 йилда 1 маротаба кузатилган, лекин кўп ҳолларда ёмғир кўринишида бўлган.

«Бу Ўрта Осиё иқлимининг ўзига ҳослигидир. Сўнги йилларда, дунё бўйлаб глобал исиш тенденцияси кузатилиши сабабли, илиқ қишлар сони кўпаймоқда ва шу билан қишда қор кўринишидаги ёғингарчиликлар камаймоқда», — дейилади хабарда.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотлари