Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 28 декабрь куни Олмаота яқинида йўловчи самолёти қулаши оқибатида ҳалок бўлган йўловчи вафоти муносабати билан умумхалқ мотам куни деб эълон қилди, дея хабар берди мамлакат президенти матбуот котиби Facebook орқали.

27 декабрь куни эрталаб соат 7: 22да Bek Air авиакомпаниясининг «Олмаота — Нур-Султон» йўналиши бўйича парвоз қилаётган Fokker 100 самолёти учиш пайтида баландлигини йўқотиб, аэродром ташқарисида икки қаватли бино билан тўқнашди. Бортда 100 киши бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, фожиа натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 49 киши тан жароҳати олган, ҳодиса тафсилотлари аниқланмагунча ушбу турдаги самолётлар ва Bek Air авиакомпаниясининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Қозоғистон раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этди ва айбдорлар «қонунга мувофиқ қаттиқ жазога тортилишига» ваъда берди.