16−22 декабрь кунлари йўлларда об-ҳаво ёмон бўлгани сабабли 104та бахтсиз ҳодиса рўй берди, унда 39 киши ҳалок бўлди, 158 киши жароҳатланди, деб хабар берди Tengrinews.kz ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаевга таяниб.

Об-ҳаво шароити йўллардаги вазиятга салбий таъсир кўрсатди: ҳароратнинг нолга қадар кескин тушиши, яхмалакнинг пайдо бўлиши, кейин туман, шунингдек, ёмғир ва қор ёғиши натижасида кўришнинг чекланиши деярли барча йўлларда аварияларнинг кўпайишига олиб келди.

Бундан ташқари, кўплаб ҳайдовчилар ҳаракат тақиқланган йўлларни носоз автоуловлар ва ёзги шиналарда айланиб ўтиш мақсадида хавфли участкалардан юришга ҳаракат қилган.

«Олма Ота вилоятида Олма Ота-Шинжар магистралида MAN юк машинаси ҳайдовчиси яхалак шароитида бўлувчи тўсиқни уриб ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди ва қарийб бутун йўлни тўсиб қўйди. Натижада, автоҳалокат содир бўлган жойда тирбандлик юзага келди, йўлда 15 га яқин юк машиналари тўпланиб, улар бешта транспорт воситаси иштирокидаги яна иккита автоҳалокатга сабаб бўлди, оқибатда икки киши ҳалок бўлди ва иккитаси жароҳатланди. Худди шундай ҳолат Ақтўбе вилоятида ҳам содир бўлди, у ерда яхмалак ва кўриниши чекланган жойда 12 та машина иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлган», — деди Ерлан Тургумбаев.

Ҳаммаси бўлиб, тирбандликда 1000 дан ортиқ машина бўлган. Қор машинасида 120 машина ва 905 дан ортиқ киши эвакуация қилинди.