Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Санкт-Петербургда (Россия) бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашувида иштирок этади.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, тузилмага аъзо давлатлар етакчилари МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.

Ҳамдўстликнинг октябрь ойида ўтган Ашхобод саммитида қабул қилинган қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан МДҲда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.