17 декабрь куни тахминан 18:00 да пойтахтнинг Сирғали туманида Биродарлик ва Қўрғонтепа кўчалари чорраҳасида 47-йўналишда қатновчи Mercedes-Benz автобуси Nexia-3 автомобили билан тўқнашди.

Тошкент ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲга Nexia автомобилининг 23 ёшли ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган 28 ёшли Р. К. бошқарувидаги автобусни ўтказиб юбормагани сабаб бўлган.

Автобус зарбаси ҳайдовчи ўриндиғига тўғри келган. ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси ва унинг 19 ёшли йўловчиси Х. С. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди.