Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Президент дастлаб Япониянинг йирик саноат ва илм-фан маркази — Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония императори, бош вазири, парламенти ва ҳукумати раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.