Сешанба куни Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво барқарор бўлиб ҳарорат 10−13 даража илиққача кўтарилишда давом этади ва шу куннинг меъёридан 2−4 даражага юқори бўлади, дея хабар қилди Ўзгидромет.

Чоршанба куни мамлакат ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг ўзгариши кутилмоқда, айрим жойларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу Туркманистон туманларидан нам ҳаво оқимлари кириши билан боғлиқ.

Республиканинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучайиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси 0−5 даража илиқни ташкил қилади, кундузи 3−8 даража илиққача пасаяди ва меъёрдан 4−6 даража паст бўлади.

Пайшанба (19 декабрь) куни Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида мамлакат ҳудудига Волга бўйидан кираётган совуқ ҳаво фронти таъсирида кучсиз ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат шу чегарада сақланиб қолади.