Душанба, 16 декабрь куни соат 12:00 атрофида Андижон тумани Жаҳонобод маҳалласида «Шодлик инонч сервис» автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Naxia-2 автомобили газ баллони портлади.

Ўзбекистон ИИВ Тергов департаменти матбуот хизматининг хабар қилишича, портлаш натижасида автомобиль ҳайдовчиси Х. К. жароҳат олди.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи портлаш сабабларини ўрганмоқда. Текширув натижалари тўғрисида қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.