Эртага Ўзбекистон ҳудудига айрим жойларда қорга айланадиган ёмғирли совуқ ва нам ҳаво оқимлари киради, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Ҳароратнинг суткалик ўзгариши унчалик катта бўлмайди, кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади, кундузи эса 3−5 даража илиқдан ошмайди, бу ойнинг шу куни учун хос бўлган ҳарорат меъёридан 3−5 даражага пастдир.

Якшанба куни совуқ ҳаво ёғингарчиликни суриб чиқаради, тунги ва эрталабки соатларда туман ҳосил бўлиб, айрим жойларда кўриниш ёмонлашиши мумкин. Тунги совуқ 3−5 даражагача етади, кундузи ҳарорат 0−5 даража илиқ атрофида бўлиб, аввалгидек кун меъёридан паст.