Лондон-Тошкент HY-202 рейси туман сабабли Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қўна олмади. Ҳаво кемаси командири Навоийдаги захира аэропортга мажбурий қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди, дея хабар қилди Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизмати.

Туман ва кўриш қийинлиги сабабли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бир қанча рейслари бир оз ушланиб аэропортда қолиб кетмоқда, — дея қайд этди матбуот хизмати.

HY-423 Тошкент-Деҳли, HY-533 Тошкент-Бангкок рейслари об-ҳаво шароитлари яхшиланганига қадар кечиктирилди.