Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги (Россия) бош консулхонаси 24 ноябрь куни Ўзбекистон фуқароси Ф. Х. ҳужумга учраганини тасдиқлади, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 4 нафар номаълум шахс Ф.Х.ни куч билан автомобилга чиқариб ўрмонга олиб боришгани, тан жароҳати етказгани, қурол билан таҳдид қилиб 36000 рубл олиб келишга мажбур қилган, сўнгра Ломоносов метросига олиб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган маълумотга кўра ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 5 киши, жумладан 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ҳамда мазкур ҳолат бўйича тергов ишларини олиб бораётган тегишли органлар билан алоқа ўрнатди, дея қўшимча қилди ТИВ.