5 декабрь куни тахминан 4:55 да Бухоро вилоятида темир йўлдан ўтаётган 58 ёшли Г. Х. юк электропоезди босиб кетиши натижасида вафот этди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ҳодиса темир йўлнинг 4012- километрида «Яккатут» ва «Мургак» станциялари ўртасида содир бўлди.

Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса сабабларини аниқлаш учун иш олиб бормоқда.

2 декабрь куни худди шунга ўхшаш ҳодиса Наманган вилоятининг Поп туманида содир бўлган, ўшанда 82 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмган эди.