4 декабрь куни тахминан 14:13 да Андижон шаҳри 2-кичик даҳадаги кўп қаватли 7-уйнинг иккинчи қаватида маиший газ портлаб, унинг ортидан ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га.Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳодисага квартирадаги газ босимини ошириш учун қўлланилган қўлбола газни тортиш мосламасида юзага келган чақнаш сабаб бўлган. Портлаш вақтида квартирада ҳеч ким бўлмаган.

Саккиз (бошқа маълумотларга кўра — тўққиз), жумладан икки вояга етмаган тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, қурбонлар йўқ.

Фото: ФВВ.

Портлаш натижасида подъезд, квартиралар ва уйнинг ташқи қисмидаги бетон конструкциялар зарар кўрган. Портлаш ва ёнғин натижасида олтитадан саккизтагача хонадон зарар кўрган.

Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Портлаш содир бўлган ерга Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов келди. Тошкентдан вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ФВВ тезкор гуруҳи ҳам етиб келди.

Вилоят ҳокимми мутасадди шахсларга жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва қайта тиклаш ишларини бошлашни топширди.

YouTube орқали кўриш