3 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 11: 06да Ўзбекистоннинг жанубида зилзила сезилди, унинг ўчоғи Афғонистон ҳудудида жойлашган, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Зилзила кучи 5,2 бални ташкил этди, ўчоқ чуқурлиги — 100 км. Тошкентдан зилзила ўчоғигача масофа жанубий йўналишда 542 км.

Ер ости силкинишлари кучи Самарқанд (эпицентрдан 323 км) ва Қаршида (252 км) 2 балл, Термизда (66 км) 3 баллни ташкил этди.