Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича собиқ биринчи ўринбосари Элёр Тўхтаматов ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Газета.uz» Ўзбекистон Бош прокуратураси Фарғона шаҳар ИИБга таяниб хабар қилди.

Ҳодиса тўғрисидаги хабар 30 ноябрь куни тахминан 11:00 да келиб тушган. Элёр Тўхтаматов (1984 й. т.) ўзининг Фарғонадаги уйининг ертўласида осилган ҳолда топилган.

Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ҳозирда терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Элёр Тўхтаматов 2018 йил 20 августда Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланиб, 2019 йил 2 апрель куниўз хоҳишига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.