Ноябрь ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистон ҳудудига жуда илиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши бошланди. Ушбу ҳафтанинг аксарият қисмида бутун республикада илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, дея хабар беради Ўзгидромет.

Ҳарорат кундузи + 14… + 19 даража, кечаси + 4… + 9 даража атрофида бўлади. Шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди.

Жума ва шанба кунлари Каспий денгизи ҳудудидан нисбатан салқин ва нам ҳаво массаларининг республикага кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйлаб булутли об-ҳаво кузатилади, шамол тезлиги 15−20 м / с гача кучаяди, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати + 7… + 12 даражагача, кечаси + 2… + 7 даражагача тушади, бу иқлимий меъёрларга яқин.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотлари