30 ноябрь куни соат 17:30 атрофида Самарқанднинг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида коммуникация қувури ўтказиш ишлари олиб борилаётган вақтда тупроқ массаси кўчиб тушиши натижасида икки киши тупроқ остида қолди, дея хабар қилди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, «Стапласт» масъулияти чекланган жамияти ишчиси М.Турсунқулов (1997 й. т.) жиддий тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали РШТЁИМга олиб кетилган. У.Рустамов (1981 й. т.) эса воқеа жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрда ҳам Самарқандда шунга ўхшаш ҳодиса содир бўлган, сув қувурини таъмирлаётган икки нафар ёлланма ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган эди.