1 декабрь куни тахминан 5:30 да Тошкент вилояти Қибрай тумани Алишеробод маҳалласидаги уйлардан бирида 16 кишилик оила тиббий ёрдам учун мурожаат қилди. Ўзбекистон ИИВ Тергов департаментининг хабар қилишича, оила аъзолари, жумладан 11 нафар вояга етмаган бола ис газидан заҳарланди, ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи иш олиб бормоқда, ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар эълон қилинади.