Самарали музокаралардан кейин Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар ўтқазди. Бу кунда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу дарахтлар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистоннинг мустаҳкам дўстлиги ва ҳамкорлиги рамзи сифатида ёнма-ён ўсади, дейилади матбуот хизмати ахборотида.