Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 42-мактабни капитал таъмирлашда бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти терговга қадар текширув вақтида 42-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишларини амалга оширган «Х» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида 241,9 млн. сўмлик таъмирлаш ишларини амалда бажармасдан, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритишиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Х» МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.