Ҳайдовчи Тожикистон фуқароси 27 ёшли Э.Н. бошқарувидаги Opel русумли автомашинасида кетаётган вақтида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 24 ноябрь куни тахминан соат 20:00 ларда Бухоро-Самарқанд йўналишида «Бухоро-Самарқанд» М-37 автомобил йўлининг 141 км.да содир бўлди.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи Э.Н. ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчиси 28 ёшли У.Қ. турли тан жароҳатлари билан Пахтачи туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 ноябр куни Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.