27 ноябрь куни Тошкент метрополитенининг Ўзбекистон йўналишига электр энергияси етказиб берувчи пойтахт электр нимстанцияларда қисқа муддатли носозлик содир бўлди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» матбуот хизмати хабар қилди.

10:42 да Ғафур Ғулом ва Алишер Навоий бекатларида чироқлар липиллашни бошлаган ва эскалаторлар ҳаракати тўхтаган. 10:43 да — орадан бир дақиқа ўтиб — электр узатиш барқарорлашган.

Ҳодиса поездлар ҳаракат жадвалига таъсир кўрсатмади, чунки ҳаракат таркиблари электр энергиясини бошқа манбалардан олади, дейилади метрополитен маъмурияти хабарида.