Ўзбекистонлик арбитр Равшан Эрматов 26 ноябрь куни Малайзияда бўлиб ўтган Осиё футбол конфедерациялари ҳакамлари анжуманида AFC Referees Memento Award мукофоти билан тақдирланди. Мукофот муносиб хизматлари ва Осиёда футбол ҳакамлиги стандартларини оширгани учун яна етти нафар арбитр ҳамда уларнинг ёрдамчиларига ҳам тақдим этилди, дея хабар қилди конфедерация матбуот хизмати.

Маросимда Равшан Эрматов 17 мавсум, ОФК Чемпионлар лигасининг беш финали, футбол бўйича Осиё Кубогининг икки финали ҳамда тўртта FİFA Жаҳон чемпионатида фаолият кўрсатгани унинг учун шараф эканини таъкидлади.

«Бу мукофот каръерам давомида менга сабоқ берган инсонларники ҳисобланади. Уларнинг ёрдами ва ОФКнинг қўллаб-қувватловисиз мен у ерда бўла олмас эдим. Осиё футбол оиласининг бир қисми бўлганимдан ғурурланаман. Эстафетани ёш ҳамкасбларимга бериш вақти келди. Аминманки, улар мақсадни баланд қўяди ва унга эришиш учун қаттиқ меҳнат қилади», — деди у.

Равшан Эрматов футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига ҳакамлик қилиш бўйича рекордчи ҳисобланади — 2018 йил 25 июнь ҳолатида у бош ҳакам сифатида ўн битта ўйинни бошқарди. У энг яхши ҳакам сифатида Globe Soccer Awards мукофотига ҳам лойиқ кўрилган.

Июлда ОФКнинг навбатдан ташқари анжуманида Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланган эди. Унга қадар эса вице-президент вазифасини вақтинча бажарувчи эди.