GFC турнири доирасида Ўзбекистонга келган енгил вазнда UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ушбу промоушенда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда www.olamsport.com сайти мухбири ТДИУда ўтказилган учрашувга асосланиб хабар қилди.

«Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги дебютини кўрдим, яхши жанг қилди. Аммо, бу вазн Маҳмуд учун эмас деб ўйлайман. У 77 кг вазн тоифасига тушиши керак, 86 кг вазнда йирик жангчилар кўп. У дивизионда 100 килограммли йигитлар ҳам вазн ташлашади ва жанг қилишади. Маҳмудда эса вазн у қадар катта эмас. Шунинг учун у UFC’да катта муваффақиятга эришмоқчи, бўлса вазнини ўзгартириши керак деб ҳисоблайман», — деди Ҳабиб Нурмагомедов.