24 ноябрь куни тахминан соат 11:30 ларда Бухородаги Дўстлик кўчасида Isuzu юк машинаси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 51 ёшли Т. Б. ва унинг 48 ёшли турмуш ўртоғи Ю. Ё.ни уриб юборди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Оқибатда Т.Б. ҳодиса жойида ва Ю.Ё. эса Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24 ноябрь куни Бухоро ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 24 ёшли Isuzu ҳайдовчиси О. А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.