Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони полковник Қаршиев Ҳамдам Алиқулович Ўзбекистон мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

У аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланган генерал-майор Икрамов Азизбек Исроилович ўрнига ушбу лавозимни эгаллади.


Журъат Якубов.

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги қўмондони лавозимига полковник Яқубов Журъат Омонгелдиевич тайинланди.