Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасасида 2018−2019 йилларда жами 180,4 млн сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

МТТ мансабдор шахслари ушбу жиноятларда гумон қилинмоқда. Терговга қадар текширув эса Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.