Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати Осиё саралаш босқичининг иккинчи раунди бешинчи ўйинида Фаластин жамоасини мағлубиятга учратди. 19 ноябрь куни Тошкентнинг «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйин 2: 0 ҳисобида якунланди.

Ўйинда ҳужумчи Элдор Шомуродов томонидан дубль қайд этилди. Ўйиннинг 18-дақиқасида ўйинчи ўнг қанотдан тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 58-дақиқада «Ростов» ҳужумчиси ҳисобни йириклаштирди.

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон 9 очко билан Д гуруҳида биринчи ўринга кўтарилди, Фаластин эса 4 очко билан тўртинчи ўринда қолди. Саудия Арабистони (8), Яман (5) ва Сингапур (4) ҳали ўз ўйинларини ўтказишмаган.

Видео

Фото