Хитой Халқ Республикасининг «HengBang Textile» компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича йирик ноёб ишлаб чиқариш корхонаси қуради. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа қиймати 30 миллион AҚШ доллари бўлган ушбу корхонада республикадаги текстил корхоналарининг тикувчилик қийқимларидан ип-калава ишлаб чиқарилади.

16 ноябр Наманган вилояти ҳокимлигида «HengBang Textile Central Asia» компанияси билан ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан инвестицион келишув имзоланди.

Тўғридан-тўғри Хитой инвестицияларини жалб етиш ҳисобига барпо етиладиган ушбу корхона учун «Наманган» еркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 17,78 гектар ер майдони ажратилди.

2023 йилда тўла ишга тушиши режалаштирилаётган корхонанинг биринчи қисми 2020 йилнинг август ойида дастлабки маҳсулотни беришга бошлайди. Янги корхонада 300 дан зиёд иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тўлалигича экспортга йўналтирилади.