Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада жойлашган савдо объектларига алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишга рухсат берилди. Бунга қадар ушбу масофа 500 метрни ташкил этар эди.

14 ноябрь куни президент томонидан имзоланган тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонун 15 ноябрдан кучга кирди.

Бунда савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудларида жойлашган ҳоллар мустасно.

Алкогол ва тамаки савдосидаги чекловларга ўзгартишлар киритиш президентнинг 5 февралдаги фармонида кўзда тутилган эди.